Россиянинг Тамбов вилоятидаги фермада қарийб уч мингта курка қўрқувдан ўлиб қолди. Бу ҳақда «РСХБ-Страхованиэ» компаниясининг сайтида маълум қилинган.
Компаниянинг маълумотларига кўра, 2848 та парранданинг ўлимига улар жойлашган жойга кирган калтакесак сабаб бўлган. Рептилиядан қўрқиб кетган куркалар бир томонга отилган ва бир-бирининг устидан боса бошлаган. Натижада улар асфиксиядан ўлган. Парранда фермасида 660 мингдан ортиқ курка бўлган.
Изоҳ (0)