АҚШнинг Техас штати пойтахти Остин шаҳрида аёл ўз автомобилида кўп қаватли автотураргоҳнинг еттинчи қаватидан тушиб кетди. Ҳодиса акс этган видеога Daily Mail эътибор қаратди.
Еттинчи қаватдан ерга перпендикулар тушиб келган BMW автомобили Chevrolet Tahoe йўлтанламасининг яқинига «қўнган». Шунга қарамасадан, иккала ҳайдовчи ҳам омон қолган.
Нашрнинг ёзишича, BMW ҳайдовчиси бўлган аёл газ ва тормоз педалини адаштириб юборган. Ҳимоя тўсиқлари эса автомобилни тўхтатиб қола олмаган. Еттинчи қаватдан тушиб келган автомобиль Chevrolet’нинг орқа қисмига бироз зарар етказган.
Chevrolet ҳайдовчисига ҳеч қандай зарар етмаган. Аёл эса шифокорлардан ёрдам олишга мажбур бўлган. Шундай бўлса ҳам, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Изоҳ (0)