Қозоғистон полициячилари Жамбил вилоятида Қирғизистон билан чегарада юз берган отишмада ҳалок бўлган қозоғистонликнинг қариндошларини сўроқ қилмоқда, деб ёзади KNews.
ОАВларга кўра, «Жасоркен» чегара заставасида чегарачилар Қозоғистон чегарасини бузиб ўтганлиги тахмин қилинган кимсаларга ўт очишига тўғри келган.
«Тахминан 15 кишилик гуруҳ бўйсунмади ва чегарачиларга нисбатан жисмоний куч ишлатди. Ҳужум қилганлардан бири яраланди, у кейинроқ вафот этди, қолганлар яқин орадаги аҳоли пунктига қочиб кетди», — дейилади хабарда.
Оғир яраланиб вафот этган шахс Жасоркен қишлоғи фуқароси бўлган, ҳодисанинг бошқа иштирокчилари фуқаролиги номаълум.
Изоҳ (0)