АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Стив Бэннонни Оқ Уй ходимлари ҳақидаги махфий ахборотнинг ошкор этилишида гумон қилмоқда. Бу ҳақда, АҚШ матбуотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Нашрнинг манбаларига асосланиб билдиришича, Трамп ўз ёрдамчиларига Бэннон «ўзини реклама қилиши»дан тўйганини, Оқ Уй девони бошлиғи этиб Жон Келли тайинланганидан буён Бэннон президентнинг ёнида кам вақтини ўтказаётганини айтган.
Турли манбалар президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер ҳақидаги шовшувли маълумотлар тарқаб кетишига айнан Стив Бэннон айбдорлигини билдирмоқда.
Изоҳ (0)