БААда Zayed University талабалар машҳур араб пьесасини аудио режимида ёзди. Ушбу аудиоверсия кўзи ожиз ўқувчилар песани эшита олиши учун яратилди, деб хабар беради UAEInside.
Лойиҳа университетдаги Бахт офисида ишга туширилиб, имкониятлари чекланган инсонларга ёрдам сифатида тақдим этилди.
«Лойиҳа ғояси — имкониятлар чекланган талабаларни жамият билан алоқага ундаш ва уларга араб адабиётидан завқланиш имкониятини бериш. Талабаларимиз бирлашиб, машҳур Nahr al Junun («Жунун дарёси») пьесасини аудиоформатда тайёрлади», — маълум қилди лойиҳа куратори Муҳаммад Ашур.
Изоҳ (0)