Самарқанд шаҳридаги Шоирлар боғида халқ бахшилари Ислом шоир Назар ўғли, Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ва Муҳаммадқул Жомурод ўғли – Пўлкан шоирнинг реставрация қилинган ҳайкаллари очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Шоирлар боғи Самарқанд юраги — Регистон майдонига туташ ҳудудда жойлашган. Қайд этишларича, бахшилар ҳайкалининг август ойида бўлиб ўтадиган «Шарқ тароналари» 11-халқаро мусиқа фестивали олдидан ўрнатилиши ўзига хос аҳамиятга эга.
Тадбирда Ўзбекистон халқ бахшиси Маҳматмурод Ражабов ҳамда ёш бахшилар Аҳрор Пардаев ва Жаҳонгир Норбеков Ислом шоир, Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош, Пўлкан шоир айтган достонлардан намуналар ижро этди.
Изоҳ (0)