Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Президентнинг Facebook’даги саҳифасида ахборот берилган.
Тадбирда таниқли маданият намояндалари, шоир ва адиблар, театр, кино, мусиқа санъати соҳасининг атоқли ҳамда ёш вакиллари, санъатшунос олимлар, журналистлар иштирок этган.
Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекконцерт» қошида «Ўзбекистон халқ артистлари» клубини ташкил этиш таклифини билдирган.
«Ушбу клуб аъзолари мунтазам йиғилиб, юртимиз ва жаҳон санъат оламида юз бераётган ижодий жараёнларни муҳокама қилади, ёш истеъдодлар тарбияси, маданиятимизни равнақ топтириш бўйича янги ғоя, ташаббус ва таклифлар билдириб боради», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)