Россиялик депутат президент Владимир Путин яқинда Тувадаги балиқ овида хавфсизлик техникасини бузгани сабабли мамлакат бош прокурори Юрий Чайкага мурожаат қилди, деб ёзади «Mk.ru».
Липецк вилоят кенгаши депутати Олег Хомутинников ўз Facebook’ида ёзишича, Кремль тарқатган видеода у «даҳшат»ни кўрган: «…Владимир Владимировични умуман асрашмайди — қайиқда нимчасиз сузмоқда. Бу албатта, мардлик, аммо таваккалчилик. Худо кўрсатмасин, унга бир нима қилса, ким буларнинг барчаси учун жавоб беради?»
Депутат таъкидлашича, қутқарув нимчасини киймаслик Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексининг 11.10 моддасига зид бўлиб, жисмоний шахслар учун 300 дан 500 рублгача, юридик шахслар учун 500 дан бир минг рублгача жарима билан жазоланади.
«Президент фотомодель эмас-ку! Чиройли кадр учун уни сувга шўнғишга, тоғлар бўйлаб сакраб юришга мажбур қилиб бўлмайди. Бизда ҳатто вице-президент лавозими ҳам йўқ. Бирор нарса юз берган тақдирда мамлакатни топширадиган одам йўқ», — дея ўз хавотирини изоҳлади Хомутинников.
Изоҳ (0)