Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз Instagram’ига Бағдоддаги етимхонада олинган видеороликни жойлади, унда ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан ёлланган ота-оналари Ироқнинг Мосул шаҳри озод этилганидан кейин ташлаб кетган рус болалар ҳақида айтилади, деб ёзади «Газета.ru».
«RT телеканали раҳбари Маргарита Симоньян илтимоси билан эътиборингизга видеороликни тақдим этаман. У Бағдоддаги етимхонада олинган. Болалар рус тилида сўзлашади. Уларнинг ота-оналари йўқ. Улар ўз исмларини эслай олмайди, аммо оғриқ, қўрқув ва ўлимни яхши эслайди. Балки кимдир болаларни таниб қолар… Агар улар ҳақида бирорта маълумотга эга бўлсангиз, children@rttv.ru манзилига ёзинг», — дея қайд этди у.
Аввалроқ Мосулда ота-онаси ИШИДга олиб кетган камида 48 нафар россиялик бола борлиги, уларнинг ҳозирча фақат бир нафари ватанига қайтарилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)