Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШдаги энг қимматбаҳо уй 350 млн долларга сотувга қўйилди, дея хабар бермоқда Forum Daily.

Фото: Forum Daily

Фото: Forum Daily

Лос-Анжелесдаги Bel-Air ҳовли-жойи «Беверли-хиллзлик қишлоқи» телесериали орқали томошабинларга таниш. У август бошида — кўп йиллик хўжайини миллиардер Жерролд Перенчионинг ўлимидан бир неча ой ўтиб сотувга қўйилди.

Перенчио бу уйда 30 йил яшаб, уни «Чартвелл» деб номлади ва унинг майдонини 4,2 гектаргача кенгайтирди.

2323 кавдрат метр майдонли қўрғон 1933 йилда XVIII асрга тегишли француз неоклассик архитектурасидан илҳомланиб қурилган эди. Уйда вино сақланадиган ертўла, салон, бал зали, шунингдек, террасали овқатланиладиган зал бор.

Перенчио йўлнинг нариги томонида жойлашган, қачонлардир АҚШ собиқ президенти Роналд Рейганга тегишли бўлган уйни 2016 йил июнида сотиб олиб, ҳовли-жойини янада кенгайтирди.

Қўрғонга бириккан кенг ҳудудда теннис корти, меҳмонлар учун уй, боғлар, бассейн ва 40 автомобилга мўлжалланган тураргоҳ жойлашган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди