КХДР ҳарбийлари Гуам оролидаги Америка ҳарбий базалари жойлашган ҳудудга ракетали зарба бериш режасини август ўрталарида ишлаб чиқиш ниятини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Шундан сўнг режа мамлакат етакчиси Ким Чен Инга тақдим этилади.
Аввалроқ Корея халқ армияси АҚШнинг Тинч океанидаги Гуам оролида жойлашган ҳарбий объектларига, шу жумладан, B-52 стратегик бомбардимончилари жойлашган Андерсен авиабазасига превентив ракета зарбасини бериш режасини ишлаб чиқаётгани хабар берилган эди.
Кейинроқ Пентагон президент Дональд Трамп тегишли буйруқ берган тақдирда, Шимолий Корея ракета объектларига превентив зарбалар бериш режасини тайёрлаб қўйгани маълум қилинди.
Изоҳ (0)