Афғонистон ғарбидаги Ҳирот шаҳрида шиалар масжидига жангарилар ҳужум қилди, оқибатда 29 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС». 64 киши яраланди.
Маҳаллий телеканаллар маълумотларига кўра, масжидга юзлаб диндорлар шом намози учун тўпланган вақтда икки террорчи у ерга ҳужум қилган. Дастлаб жангарилар соқчиларни отиб ташлади, сўнг бино ичкарисига кириб, намоз ўқаётганларни ўққа тутди ва бир нечта гранатани улоқтириб, шундан кейин ўзларини портлатди.
Афғонистонда фаолият олиб борувчи гуруҳлардан ҳеч бири ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олганича йўқ.
Изоҳ (0)