Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш чоғида «Акинжи» авиабазасини қўлга олишда айбланган 486 киши 1 август куни Анқарадаги суд олдида саф тортди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Hurriyet нашрига кўра, мазкур иш бўйича суд муҳокамалари 29 августга қадар давом этади.
Суд биноси олдида хавфсизлик чоралари кучайтирилди: фаолларнинг катта гуруҳи судланувчилар учун энг оғир жазо берилишини талаб қилиш учун келган.
Изоҳ (0)