Американинг Огайо штатида яшовчи эркак вафот этган маъшуқасининг жасадини совитгичда сақлаб келган. Бу вақт давомида бошқа бир қиз унинг «ролини ўйнаган», деб ёзади «Вести.ru».
Текширишлар чоғида эркак ва аёл вафот этган аёлнинг уйида яшагани, шу билан бирга, америкаликнинг янги маъшуқаси марҳуманинг кредит карталаридан фойдалангани ва унинг итларини боққани маълум бўлди.
Эркак ўз совитгичини дўстининг уйида вақтинчалик қолдирганидан сўнг жиноий схема фош қилинди. У тасодифан жасадни кўриб қолди ва бу ҳақда ҳукуматга хабар берди.
Аёлнинг ўлими сабаби аниқланмоқда. Гумонланаётган ёвуз ниятлиларга жасадни таҳқирлаш айбловлари илгари сурилди. Улар ҳибсга олинди, гаров эвазига озод қилиш учун сумма 1 миллион долларни ташкил қилади.
Изоҳ (0)