26 июль куни йўловчилар Ҳайдоробод—Пуну йўналиши бўйича Alliance Air самолётига чиққач, бортга асалариларнинг улкан галаси ҳужум қилди, деб ёзади «Mk.ru» Hindustan Times газетасига таяниб.
Ҳашаротлар самолётнинг олд ойнасини тўлиқ қоплаб олди, натижада учувчилар ҳеч нарсани кўрмай қолди. Рейс парвозини кечиктиришга, самолётга эса ҳашаротларни қўрқитадиган махсус аэрозолни сепишга мажбур бўлишди.
Арилар самолёт салонига учиб киришга улгурмади, шу сабабли йўловчи ва экипаж аъзоларидан ҳеч ким жабрланмади.
Изоҳ (0)