АҚШ қуролли кучлари Шимолий Корея сувости кемасидан ракетанинг синов учирилишини қайд этди. Учириш Синпо кемасозлик корхонасидан 30 июль, якшанба куни амалга оширилди. Бу ҳақда Пентагондаги манбаларга таяниб, CNN маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Манбаларга кўра, гап буғ юқори босим остида ракетани учириш контейнеридан чиқариб юборадиган, двигатель эса ҳавода ишга тушадиган «совуқ парвоз» ҳақида кетмоқда.
Шимолий Корея бунгача ўтган ойда икки бор ва жорий йил бошидан бери 3 маротаба мазкур компонентлар синовини ўтказганди.
Изоҳ (0)