АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг Дайр аз-Зор вилоятидаги бир неча туманларга берган зарбалар оқибатида камида 60 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
SANA агентлигига кўра, зарбалар ал-Кашма, аш-Шавит, ад-Давир ва ал-Ашара туманларига берилган.
Бошқа тафсилотлар келтирилмади.
Изоҳ (0)