Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 27 июль, пайшанба куни «Казавиа» авиакомпаниясига қарашли Як-12 самолёти ҳалокатга учраши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат фуқаролик авиацияси қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Ҳаво кемаси вилоятнинг Панфилов туманида, «Шолкай» қишлоғида қулаган ва ёниб кетган. Унинг бортида учувчидан ташқари яна бир киши бўлган.
Самолётдан маккажўхори майдонига кимёвий ишлов беришда фойдаланилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)