Москва прокуратураси 2016 йилнинг августида банкда одамларни гаровга олган ва Россия президенти Владимир Путиндан унинг адвокати бўлишни сўраган тадбиркор Арам Петросян иши бўйича айблов хулосасини тасдиқлади, деб ёзади «Газета.ru».
«Москва шаҳар прокуратураси Москва вилоятининг 56 ёшли фуқаросига нисбатан жиноий иш бўйича айблов хулосасини тасдиқлади», — дейишди муассасадагилар.
Петросян «Террорчилик ҳаракати» ва «Икки ёки ундан ортиқ киши нисбатан қурол тариқасида қўлланиладиган буюмлардан фойдаланиб, одамларни гаровга олиш» моддалари бўйича айбланмоқда.
Изоҳ (0)