БМТнинг Малидаги тинчликпарварлик миссияси таркибидаги Бундесвер вертолёти ҳалокатга учради, бортдаги иккала учувчи ҳам нобуд бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Тигер вертолёти ердан ўққа тутилгани ҳақида далиллар йўқ. Ҳалокатга техник носозликлар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бошқа бир вертолётда унинг яқинидан учиб ўтган гувоҳлар сўзларига кўра, Тигер кутилмаганда, тревога сигналисиз бурни билан ерга қулаган.
Таъкидланишича, 26 июль куни тушдан кейин Германиянинг иккита Tiger вертолёти қўмондонлик томонидан топшириқ билан Гаодан шимолга йўналтирилган. У ерда тинчликпарварлар конвойи ўқ ёмғири остида қолган, вертолётлар эса уларга ҳаводан кўмак бериши керак эди.
Изоҳ (0)