Тошкент метросининг Юнусобод йўлида қурилаётган бекатларга паспорт берилди, дея хабар бермоқда «Письма о Ташкенте» нашри.
Хабарга илова қилинган суратда «Тошкент метрополитени Юнусобод йўли иккинчи босқичининг ‘Шаҳристон’ бекатидан ‘Туркистон’ бекатигача бўлган қурилиши» объектининг паспорти акс этган.
Унга кўра, йўлнинг умумий узунлиги 2,93 километрни ташкил этади. Иккита — «Туркистон» ва «Юнусобод» бекатлари қурилади.
Қурилишнинг бошланиш ва тугаш саналари сифатида 2016 йил октябрь ва 2019 йил декабрь кўрсатилган.
Изоҳ (0)