25 июль куни соат 16:30 да Тошкентнинг Яшнобод туманида (Қўйлиқ-3 даҳаси) даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, натижада икки киши ҳалок бўлди, деб ёзади «1news.uz».
Гувоҳлар сўзларига кўра, Gentra автомобили ҳайдовчиси юқори тезлик туфайли бошқарувни йўқотган ва транспорт юрадиган йўлдан четга чиқиб кетган.
Gentra тахминан 120 км/соат тезликда «учиб» чуқурга тушиб кетган ва дарахтга урилган.
Суратда машинанинг олд ва тепа қисмлари бутунлай тиклаб бўлмайдиган ҳолатда эканлигини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)