Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Лаҳор шаҳрида содир этилган портлаш муносабати билан мамлакат президенти Мамнун Ҳусайнга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Покистон Ислом Республикаси ПрезидентиМамнун ҲусайнЖаноби ОлийларигаЭслатиб ўтамиз, Покистоннинг Панжоб вилояти маркази Лаҳорда уюштирилган портлаш оқибатида 26 киши ҳалок бўлди, 53 киши яраланди.Жаноби Олийлари!
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.
Ушбу аянчли воқеа муносабати билан Сиз Жаноби Олийларига ва Сиз орқали бутун Покистон халқига чуқур таъзия изҳор этамиз. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз. Жароҳат олганларни эса тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз.
Қайғу ила,
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)