25 июлнинг эътиборга молик янгиликлари – «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. ХВЖ: Ўзбекистон захиралари валюта ислоҳотини ишонч билан амалга оширишга имкон беради. Жамғарма миссияси 17-24 июль кунлари Ўзбекистонда бўлган.
2. Покистонда одам савдоси қурбонига айланган икки аёл Ўзбекистонга қайтарилди. Улар яқинда воқеа жойидан қочиб, Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилишга муваффақ бўлган.
3. БМТ бош котиби араб давлатлари «тўртлиги» ва Қатарни ўзаро муросага чақирди. Гутерриш Кувайтнинг воситачилик уринишларини юқори баҳолайди.
4. Ўзбекистондаги илк ҳаво шари сентябрда осмонга кўтарилади. Ҳаво шари синови августда Чорвоқ сув омбори ҳудудида ўтказилади.
5. Дўмбирободдаги ёдгорлик тошлари қайта тикланади. Қабристонга шаҳар ва туман ҳокимлари шахсан ташриф буюрди.
Изоҳ (0)