CNN ўз сайтига Афғонистондаги «Толибон» террорчилик ҳаракати жангарилари суратларини жойлади, улар, телеканал фикрича, Россиядан қурол олади. Фотосуратда «Калашников» автоматлари, танитадиган белгиси бўлмаган снайперлик милтиқлари ва оғир пулемётлар кўтарган толиблар акс этган, деб ёзади «Коммерсантъ».
Афғонистон шимоли ва ғарбидаги иккита «Толибон» гуруҳлари CNN’га уларга қуролни Россия ҳукумати етказиб беришини тасдиқлади. Жангарилар аниқлик киритишича, бу қурол-яроғни Россия ИШИД террорчилик ташкилотига қарши кураш учун Эрон орқали етказган. Толибларнинг яна бир гуруҳи телеканалга маълум қилишича, улар Россия қуролини Тожикистон билан чегара орқали бепул олади.
CNN айнан Москва «Толибон»га қурол етказиб берилиши учун жавобгарлиги борасида рад этиб бўлмайдиган далилларга эга эмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга, телеканал мурожаат қилган мансабдор шахс айтишича, Афғонистон ҳукумати бу қурол Россиядан етказилганига ишончи комил.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)