Буюк Британия Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчиси Typhoon Россиянинг «НАТО чегаралари яқинидан учиб ўтган» Ту-22 самолётларини Қора денгиз осмонида тўхтатиб қолиш учун Руминия ҳудудидан ҳавога кўтарилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Руминиядаги ‘Михаил Когелничану’ авиабазасидан ҳаракат қилиб, Typhoon Россия ҲКК Ту-22 стратегик бомбардимончисининг ҳаракатларига реакция кўрсатди», — дейилади Қироллик ҲҲК хабарида.
Британия қирувчиси Россия самолётлари НАТО учун аҳамиятли ҳудудни тарк этмагунича, уларга ҳамроҳлик қилиб борди.
Изоҳ (0)