Канаданинг Британия Колумбияси провинцияси Олий суди Уинстон Блэкмор ва унинг собиқ куёви Жеймс Олерни кўпхотинлиликда айбдор деб топди, деб ёзади «РИА Новости».
Айни пайтда 61 ёшда бўлган Блэкмор 1990 йилдан 2014 йилгача 24 нафар аёлга уйланиб, 145 нафар фарзанд кўрган. 53 ёшли Олернинг эса беш хотини бор. Улар беш йилгача қамоққа ҳукм қилиниши мумкин. Жазо чорасини суд кейинроқ эълон қилади.
Иккаласи ҳам илгари мормонлар черкови епископлари бўлган. Судланувчилар 1,5 мингга яқин полигамия (кўпхотинлилик) тарафдорларидан иборат Баунтифул жамиятида яшайди.
Блэкмор кўпхотинли эканлигини ва барча никоҳлари черков қоидаларига мувофиқ тузилганлигини рад этмайди. Айнан шу туфайли прокуратура 20 йил давомида унга нисбатан айбловлар эълон қила олмади. Тўсиқ шундан иборат эдики, кўпхотинлиликни тақиқлаш динга сиғиниш ҳуқуқини бузиши мумкин эди.
2011 йилда суд тартибида шундай қарор қилиндики, полигамия оқибатлари дин эркинлигини чеклаш учун ятрлича асос бўла олади. Натижада 2014 йилда Олер ва Блэкморни судга жалб этишди.
Кўп фарзандли отанинг адвокати айтишича, у айбдор деб топилса, кўпхотинлиликни тақиқловчи қоидаларга қарши чиқади.
Изоҳ (0)