«Толибон» радикал ҳаракати вакиллари Афғонистон шарқидаги Пактия вилоятининг Жани Кхел туманини эгаллаб олганини эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маҳаллий матбуотда тарқатилган хабарларга кўра, жангарилар туман марказига 25 июль куни эрталабки соатларда ҳужум уюштирган.
Шу билан бирга, расмий ҳукумат вакиллари туман учун кураш давом этаётганини уқтирмоқда. Пактия вилояти полицияси раҳбари Ториалай Абдияни, қийинчиликларга қарамай, туман маркази ҳали ҳам ҳукумат қўлида эканлигини билдирди.
Илгарироқ Фарёб вилоятининг Кўҳистон ва Ғур вилоятининг Тайвара туманлари толиблар қўлига ўтгани билдирилган эди.
Изоҳ (0)