БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Миср ва Қатарни музокараларга киришиш ҳамда Форс кўрфазидаги дипломатик тангликни бартараф этиш чораларини кўришга чақирди. Бу ҳақда Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал-Танийнинг мулоқотни бошлаш ҳақидаги таклифига изоҳ берган халқаро ташкилот расмий вакилининг ўринбосари Фархан Ҳақ маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бош котиб Қатар амирининг мулоқотга чақирувини маъқуллайди. ‘Тўртлик’ ташқи ишлар вазирлари томонидан билдирилган 6 тамойил билан биргаликда бу баёнотлар томонлар келишмовчиликларни муроса йўли билан бартараф этишга тайёрлигини кўрсатади», — деди Фархан Ҳақ.
БМТ вакилига кўра, Гутерриш Кувайтнинг воситачилик уринишларини юқори баҳолайди ва «томонларнинг ижобий муносабати»ни эътиборга олган ҳолда, бу ҳаракатлар давом эттирилишига умид қилади.
Изоҳ (0)