Россиялик режиссёр Арик Манукян Абу-Дабида шайх Зайд масжиди яқинида видеокамера ўрнатилган учувчисиз учар қурилмани учиргач, ҳибсга олинди, деб ёзади «РБК».
Россиялик ўз акаси билан БААга май охирида учиб келган, улар танишлари учун тўй видеосини суратга олмоқчи бўлган. Суратга олиш ишларининг бир қисми шайх Зайд масжиди фонида олиб борилиши керак эди, у Абу-Дабидаги барча дин вакиллари кириши рухсат этилган ягона масжиддир.
Суратга олиш бошланганидан кейин бир неча дақиқа ўтиб, дронни соқчилар кўриб қолди, улар квадрокоптерни зудлик билан қўндиришни талаб қилди. Кейинроқ воқеа жойига полициячилар етиб келди, улар видеони кўргач, Манукян ва акасини участкага олиб кетди. У ерда россияликларнинг паспорт ва телефонларини олиб қўйишди, улар ҳибсхонада икки ҳафтани ўтказди.
Россия элчихонасининг аралашувидан кейин Манукян ва акасини уй қамоғига ўтказишди. Россияликларга 50 минг доллардан зиёд жарима солиниши ва улар бир неча ой қамоққа маҳкум этилиши мумкин. Манукян айтишича, уни нафақат масжидни, балки унинг ёнидаги аэропортни ҳам суратга олганликда айблашмоқда. Россиялик эса буни бутунлай рад этмоқда.
Изоҳ (0)