Қирғизистонда россиялик ҳарбий хизматчилар аксилтеррорчилик кучларининг жанговар шайлигини текшириш доирасида Иссиқкўл кўлидаги Қоракўл денгиз синов полигонида шартли қўпорувчилар ҳужумини қайтарди, деб ёзади «РБК».
Ҳарбий машғулот чоғида учта шартли қўпорувчи-террорчилар гуруҳи сувдан ва қуруқликдан ҳарбий объектга бостириб кириб, маъмурий ва омборхона биноларини эгаллаб олишга уринди. Навбатчи кучлар жангариларни аниқлади ва жанг уюштирди.
Ҳарбийлар шартли қўпорувчиларни сувга сиқиб борди, шундан кейин катерни эгаллаб олган қўпорувчиларни зудлик билан жавоб қайтариш денгиз гуруҳи зарарсизлантирди.
Изоҳ (0)