Россиянинг Камчатка яриморолида 8,7 балли кучли зилзилага қарамай, шифокорлар беморни операция қилишни давом эттирди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Шифокорлар зилзила пайти онкологик диспансерда жарроҳлик амалиётини бажараётган бўлган. Камчатка соғлиқни сақлаш вазири Олег Мелниковга кўра, улар “хотиржамликни сақлаб, охиригача беморнинг ёнида бўлган”. Буни зилзила пайти видеога тушиб қолган операциядаги вазият ҳам тасдиқлайди:
Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, ер силкинишига қарамай ишлаган шифокорлар мукофотланади. Камчаткада зилзила 30 июлга ўтар кечаси яриморол қирғоқларидан 161 километр узоқликда содир бўлди. Ўчоқ 32 километр чуқурликда жойлашган.
Россия Фанлар академияси мутахассислари дастлаб унга 7,5 магнитуда берган, кейин эса 8,5 гача ва 8,7 гача кўтарган. Зилзила нафақат Камчаткада, балки Курил оролларида ҳам сезилган. Ер силкинишлари туфайли Япония, Гавайи ва АҚШда ҳам цунами хавфи эълон қилинган. Аҳолидан қирғоққа баланд жойга чиқиш буюрилган.
Маълумот ўрнида, 28 март куни Хитойда туғруқ марказидаги ҳамширалар ер силкиниши пайти янги туғилган чақалоқларни ҳимоя қилганди. Мьянмада юз берган зилзила кучи Хитойнинг Юннан провинциясигача етиб келганди.
Изоҳ (0)