БМТ Хавфсизлик кенгаши 24 июль, душанба куни матбуот учун учта баёнотни қабул қилди, уларда Марказий Африка Республикасидаги тинчликпарварларга ҳужумни, шунингдек, Афғонистон ва Покистонда содир бўлиб ўнлаб кишиларнинг ҳаётига зомин бўлган террорчилик ҳаракатларини қоралади, деб ёзади «ТАСС».
Кобулда ва Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги терактларга бағишланган баёнотларда «ҳар қандай шакл ва кўринишлардаги терроризм халқаро тинчлик ва хавфсизликка энг жиддий таҳдидлардан бирини солиши», шунингдек, «мақсадидан қатъи назар» жиноят ҳисобланиши айтилади.
Эслатиб ўтамиз, Покистоннинг Панжоб вилояти маркази Лаҳорда уюштирилган портлаш оқибатида 26 киши ҳалок бўлди, 53 киши яраланди.
Худкуш террорчи томонидан Афғонистон ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Муҳаммад Муҳаққиқнинг уйи яқинида транспорт воситасининг портлатиб юборилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони эса 35 кишига етди.
Изоҳ (0)