Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия билан С-400 қурилмаларининг етказиб берилиши бўйича муайян ҳужжатлар имзоланганини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз бу мавзуда Россия билан муайян қадамлар ташладик. Имзолар қўйилди ва, умид қиламанки, биз мамлакатимизда С-400 ракеталарини кўрамиз. Шунингдек, бу тизимларни бирга ишлаб чиқаришни сўраймиз», — деди у.
Эрдўғон Туркия йиллар давомида зенит-ракета қурилмалари хариди масаласида АҚШдан ижобий жавоб ололмай келганини таъкидлаб ўтди.
«Бу қидирувларимиз натижаси бўлди. НАТО аъзоси бўлган Греция узоқ йиллардан бери С-300 дан фойдаланади. АҚШ бундан ташвишланяптими?», — қўшимча қилди Туркия раҳбари.
Изоҳ (0)