Венесуэла президенти Николас Мадуро мухолифатдаги парламент — Миллий ассамблея томонидан тайинланган барча судьяларни ҳибсга олишни ваъда қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Уларнинг барчаси бирин-кетин қамоққа тиқилади, мол-мулки ва ҳисоб рақамлари музлатилади», — таъкидлади Мадуро ўзининг ҳафталик теледастури эфирида.
Президент бундан кескин чораларни мухолифатнинг мамлакатда параллел давлат тузиш режалари билан изоҳлади.
22 июль, шанба куни мамлакат разведка хизмати — Sebin Олий суд судьяси сифатида қасамёдга келтирилган адвокат Анхель Сарпани қўлга олишга ҳам улгурди. Парламент жами 13 судья ва уларнинг 20 нафар ўринбсарини тайинлаганди. Олий суд эса уларни тайинловларга қадар легитимликдан маҳрум этди.
Изоҳ (0)