Қирғизистон ва Қозоғистоннинг электр энергиясини сотиб олиш ҳақидаги музокаралари муваффақиятли якунланмади. 16 июндан бошлаб электр токи экспорт қилинаётган Ўзбекистон билан узоқ давом этган музокаралар ижобий натижаларга олиб келди, деб ёзади KNews Қирғизистон «Электр станциялар» ОАЖ ахборотига таяниб.
Компания таъкидлашича, бу йил Токтогул сув омборида ортиқча сув бўлиши прогноз қилинган. «Электр станциялар» ОАЖ томонидан Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг салоҳиятли харидорлари билан электр энергиясини етказиб бериш бўйича музокаралар бошланган эди. Якунда Ўзбекистон томони билан келишишга муваффақ бўлишди. 16 июлдан Ўзбекистонга 2 цент нархда электр энергиясини етказиб бериш бошланган.
Компания электр энергияси экспортининг бундай ҳажми Токтогул сув омбори тўлиб кетишидан қочиш учун етарли эмаслигини қайд этди. Сув омборига 2017 йилнинг II чорагида 8 миллиард кубометр сув оқиб келган (меъёр — 4,98 миллиард), бу кўп йиллар давомида ўртача кўрсаткичдаги сув оқимидан 62 фоизга кўпроқ демакдир.
Изоҳ (0)