Исроил танки Ғазо секторида фаластинлик жангарилар нуқталарига ҳужум қилди, бу анклав ҳудудидан бир кеча-кундуз ичида иккинчи марта ракета ёғдирилишига жавобан амалга оширилди, деб ёзади «РИА Новости» армия матбуот хизматига таяниб..
Зарбалар билан айирбошлаш фаластинликларнинг Исроил томонидан Қуддусдаги Ибодатхона тоғи ислом зиёратгоҳига кириш жойига металл детекторлар ўрнатилишига қарши оммавий норозиликлар фонида юз берди.
«Ғазо секторидан отилган ракета чегара девори яқинидаги очиқ жойга келиб тушди. Бунга жавобан Исроил танки Ғазо сектори жанубидаги ҲАМAС террорчилик гуруҳига тегишли постни ўққа тутди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)