Интернетда 2017 йилнинг майида Россиянинг Саратов вилоятида Ан-26 самолётининг ҳалокатга учрагани акс этган видеоёзув эълон қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
Видеода самолёт қўниш вақтида баландлигини тез йўқотгани ва ер билан тўқнашгани акс этган, шундан сўнг портлаш юз берган.
Фожиа 30 май куни машқ қилиб учиш вақтида содир бўлган. Балашов аэродромида қўниш йўлагига пастлаётган ҳаво кемаси пасайиш параметрларига риоя қила олмади ва глиссада (қўниш бурчаги)дан пастроққа тушиб кетди. Самолёт ёниб кетди, бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, экипажнинг тўрт аъзоси шикастланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга двигателлардан бирининг ишламай қолгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)