Нукус шаҳри марказий деҳқон бозорида гўшт нархи бироз тушди, деб хабар беради «KRuz.uz» сайти ижодкорлари.
«Охирги пайтларда Нукусдаги марказий деҳқон бозорида 1 килограм мол гўштининг нархи 28–30 минг сўмга чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек баъзилар бозор раҳбарлари 24 минг сўмдан сотинг дегани учун шохобчаларини ёпиб қўйган экан деган миш-мишлар ҳам бўлгани ҳақиқат», — дейилади хабарномада.
Айтилишича, бу гапларга аниқлик киритиш мақсадида сайт марказий бозор раҳбарларидан маълумот олган.
«Халққа сифатли гўштларни нақд пул ва пластик карточкаларга ҳар бир килограммини 24 мингдан сотмоқдамиз», — деган бозордаги якка тадбиркор Ф. Авезов.
«Ҳақиқатан ҳам, бозорда мол гўшти эркин турда бир килограмми 24 минг сўмдан сотилаётганининг гувоҳи бўлдик», — хулоса қилинади материалда.
Изоҳ (0)