24 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 60 ёшга тўлди. Россия, Қозоғистон, Тожикистон президентлари Шавкат Мирзиёевни табриклади.
2. Ўзбекистонликларнинг салкам 90 фоизи Шавкат Мизиёевнинг Президент лавозимидаги фаолиятини ижобий баҳолади. Сўровномада қатнашганларнинг 83,5 фоизи Президент олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлайди.
3. «Шифокорлар хизматига холис баҳо берганингиз учун раҳмат». Сенатор Зангиотадаги беморлари томда ётган шифохона бўйича изоҳ берди.
4. «Ўзбекистон 24» ўз эфирини бошлади. Телеканал ўзбек, рус ва инглиз тилларида эфирга чиқади.
5. Telegram’да ўз-ўзини йўқ қилувчи фото ва видеолар пайдо бўлди. Агарда фойдаланувчи расм ёки роликни скриншот қилишга уринса, сиз бу ҳақида дарҳол хабардор бўласиз.
Изоҳ (0)