24—31 июль ва 1—2 августда Ўзбекистон бўйлаб +37…+42 даража иссиқ ҳаво ҳукмронлик қилади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда ҳарорат 44 даражагача кўтарилади.
«Газета.uz»нинг ёзишича, 25 июлда об-ҳаво қуйидагича бўлади:
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3—8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22—24, кундузи 38—40 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23—28, кундузи 39—44 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24—29, чўл ҳудудида 30—32, кундузи 39—44 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20—25, кундузи 37—42 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24—29, кундузи 39—44 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5—10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20—25, кундузи 35—40 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15—20, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)