Хитойнинг Харбин шаҳридан (Хэйлунцзян провинцияси) қатор йўналишлар бўйлаб темир йўл қатнови қўшни Цзилинь провинциясидаги зилзиладан сўнг қисман тўхтатилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хитой сейсмологик марказига кўра, 4,9 магнитудали зилзила 23 июль, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 7:13 да Харбин шаҳридан 153 километр узоқликдаги Суньюань шаҳрида юз берди.
Ерости силкинишидан сўнг Харбин темир йўл расмийлари фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш режасини амалга оширди. Жумладан, Харбин—Пекин ва Харбин—Манчжур йўналишларида 15 та юқори тезликдаги йўловчи поезди ҳаракати тўхтатилди.
Изоҳ (0)