Дубай касалхонасининг урология бўлими бошлиғи доктор Фариборг Багерий жуда катта буйракни олиб ташлаш операциясида иштирок этгач, Гиннесс рекорди ҳақидаги сертификатга эга бўлди, деб ёзади UAE Inside.
2016 йил 11 октябрь куни доктор Багерий раҳбарлик қилган беш соатлик операция чоғида шифокорлар буйракларнинг поликистоз касаллигига чалинган эркакнинг иккита буйрагини олиб ташлаган эди. Доктор Багерий таъкидлашича, буйракнинг оғирлиги 4,25 кг дея қайд этилган бўлса-да, шифокорлар беморнинг танасидан тахминан 13 кг тўқимани чиқариб олган.
Доктор Багерий айтишича, буйракни қутқариб қолиш иложи бўлмаган. Беморга икки йил аввал диализ қилишни бошлашган, ўшандаёқ органлар бутунлай яроқсиз бўлган. Бемор яқин келажакда буйраклар трансплантациясини режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)