Австралиядаги Аделаида ҳайвонот боғи ветеринарлари дунёдаги энг кекса урғочи бегемотни заҳарлаб ўлдирди. Сьюзи лақабли бегемот 49 йил умр кўрди, дейилади муассаса сайтида.
Жониворни заҳар орқали ўлдириш ҳақидаги қарорни маҳаллий ветеринар Дэвид Маклелланд қабул қилди, чунки бегемот кексалик билан боғлиқ бир қатор касалликлардан азоб чекарди. Сўнгги ҳафтада унинг саломатлиги ёмонлашди, мутахассислар энди жониворнинг соғлиғини зарур даражада тутиб тура олмаслигини тан олди.
Маклелланд таъкидлашича, Сьюзи бегемотларнинг ўртача умр узоқлигининг юқори чегарасидан ўтган. У Австралиянинг Таронга ҳайвонот боғида 1967 йилда туғилган, Аделаидага жониворни 1975 йилда келтиришган.
Сьюзига дунёдаги энг кекса урғочи бегемот «мақоми» шу йилнинг 10 июлида Маниладаги ҳайвонот боғида 65 ёшида вафот этган Берта лақабли бегемотдан ўтган. Унинг ўлимига бир йўла бир нечта ички органларнинг ишламай қолгани сабаб бўлган.
Изоҳ (0)