22 июль куни Санкт-Петербургда ёғган дўл шаҳар кўчаларида қор уюмларини ҳосил қилди, деб ёзади «Mk.ru». Дўл шунчалик кўп ёғдики, у 16 даража иссиқ ҳароратда ҳам эриб кетмади.
Дўлдан кейин қор уюмлари шаҳарнинг Московский ва Адмиралтейский туманларида сақланиб қолган. Ёғинлар эришни бошлаган жойларда кўчалар сув остида қолган.
Шаҳар аҳолиси оқариб қолган кўчаларни суратга олмоқда, дўл уюмлари фонида суратга тушмоқда, ахир ёзда қорни камдан-кам кўриш мумкин-да, деб ёзади нашр.
Изоҳ (0)