21 июль, жума куни Эрон жанубидаги Канган портида кучли ёнғин юз бериб, 13 та савдо кемаси, шунингдек, 12 та балиқчилик шхунаси (кичикроқ елканли кема) ва сайр қилиш катерини йўқ қилди, деб ёзади «ТАСС» Бушер вилояти портлар ва кемачилик бошқармаси раҳбари Муҳаммад Меҳди Панжарийга таяниб.
«Пирсга боғлаб қўйилган кемалардан бирида сувни тортиб чиқарувчи насос ёниб кетган. Аланга тезкорлик билан бутун пирс бўйлаб тарқалган. Хайрият, одамлар орасида қурбонлар бўлмади, чунки кемаларда экипажлар бўлмаган», — деди мансабдор.
Унинг сўзларига кўра, жиддий моддий зиён етказилган, у дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қарийб 80 миллиард Эрон риалига тенг (2 миллион доллардан зиёд).
IRNA агентлиги маълумотларига кўра, ёнғин чоғида Канган пирсига 200 дан ортиқ сузиш воситалари боғланган бўлган. Оловни ўчириш пайтида (бу бир неча соат давом этган) саккиз киши куйган ва тутун газидан заҳарланган. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)