Эгей денгизида, Туркия ва Греция қирғоқлари яқинида икки кучли зилзила рўй берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Грециянинг Kathimerini нашрига кўра, 4,5 ва 4,7 магнитудали афтершоклар 22 июль, шанба куни кечки пайт, маҳаллий вақт билан соат 20:09 ва 20:25 да содир бўлди.
Ер ости силкинишлари эпимаркази ўтган галгидек Грециянинг Кос ороли ва Туркиянинг Бодрум шаҳри оралиғида бўлгани билдирилмоқда.
Афтершоклар 21 июлда юз берган ва икки кишининг ўлими, юздан ортиқ фуқаронинг жабрланишига олиб келган зилзиладан кейинги энг кучлилари бўлди.
Изоҳ (0)