Алишер Аъзамхўжаев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ТИВ коллегияси йиғилишида МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бошқармасининг янги тайинланган бошлиғи Алишер Аъзамхўжаевни таништирди», — дейилади хабарномада.