Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Тошкент вилояти бўйлаб сафари давомида 2017—2018 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш инновацион лойиҳаси ҳам кўрсатилди.
ЎзАнинг хабар беришича, «Ўзагротехсаноатмашхолдинг» компанияси тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари намойиш қилинган.
Компания қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, машина-трактор парклари ва лизинг хизматларини ўзида жамлаган.
Лойиҳалардан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари ва истиқболдаги режалар ўрин олган.
Ўзбекистонда беларуслик инвесторлар билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилмоқда. Шавкат Мирзиёев ушбу техникалар турларини кўздан кечирди.
Инвесторлар билан мазкур тизимни янада такомиллаштириш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари ҳақида суҳбатлашди.
Изоҳ (0)