Фарғона вилояти Фарғона туманида 2017 йил 14 июль куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Комплекс» тадбири давомида, Фарғона туманида ўз уйида қўшмачилик қилган аёл аниқланди, деб хабар берди вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Фарғона туманида яшовчи Нозила Каримова (исм-шарифи ўзгартирилган) ўз хонадонида Н.Норматов ва Г.Қодировалар жинсий алоқа қилишлари учун 10 минг сўм эвазига шароит яратиб берганлиги аниқланган.
ИИБ томонидан 2017 йил 19 июль куни Нозила Каримовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)